Қабул қилинган қонунларга бағишланган семинар бўлиб ўтди
- Кушимча маълумотлар
- Курилди: 3075
Жорий йилнинг 21 май куни Республика биржа марказида Марказ томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг рахбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.
Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”, “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида” ва “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмуни ва моҳиятини тушунтиришга бағишланди.
Олой деҳқон бозори Мустақиллик байрами арафасида янгича кўринишга эга бўлади
- Кушимча маълумотлар
- Курилди: 3354

Тошкентда жойлашган Олой деҳқон бозорида кенг таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. "Олой деҳқон бозори" ОАЖ ташкилий ишлари бўлими бошлиғи Ҳамидулла Мирзаевнинг uz24.uz интернет-нашрига хабар беришича, таъмирлаш ишлари икки босқичда олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда автомобиллар турар жой барпо қилинганди. Ҳозирда балиқ, гўшт ва сут маҳсулотлари, шунингдек гул дўконлари учун тўртта павильон қурилмоқда. Қурилиш майдонининг умумий ҳажми 2,5 минг кв. метрдан зиёдроқни ташкил этади.

